Жорий йилда Ургутда 2 минг гектар ерда сув тежовчи технологиялар жорий этилади
13.02.2021 - 19:37Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4919-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятининг Ургут туманида амалий тадбирлар бошлаб юборилди.
Белгиланган манзилли дастурга кўра, 2021 йилда боғ-токзор ва сабзавот майдонларида томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича қўшимча 2000 гектар майдонга сув тежовчи технологияларни жорий этиш режалаштирилмоқда.