Янгиликлар

Бугун Ургут тумани марказидаги 42 метр ва Жартепадаги 62 метр юксакликда ҳилпираб турган Ватанимиз байроғи атрофида Ўзбекистон Республикаси байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинганлигининг 28 йиллиги байрам тадбирлари бўлиб ўтди.

Туман ҳокими М.Турдиев барчани миллий ғуруримиз, Ватанимиз байроғи тўғрисидаги қонун қабул қилинганлигининг 28 йиллиги билан табриклади.

Шунингдек, байрам тадбирида ўқувчилар байроқ тўғрисида ўзлари ёзиб келган шеърларини ўқиб беришди.

Байроғимиз, ғурур ва фахримиз тимсолидир.

«Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида»ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси олий кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.

Озод ва обод Ватанимиз — Ўзбекистоннинг байроғи ҳам бизни улуғ мақсадлар томон бошловчи буюк машъаладир.

Ургут туман 21- умумтаълим мактабида 16 ноябрь Халқаро Бағрикенглик куни мунособати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ургут туман 21- умумтаълим мактабида 16 ноябрь Халқаро Бағрикенглик куни мунособати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 
Тадбирни мазмун-мохияти ҳақида З.Суяров ўқувчиларга тушунча бериб ўтди.
Тадбирни бадиий қисмида 9 «Б» синф ўқувчилари тайёрлаган '' Шохжахон ва Аврангзеб ривояти (Э.Вохидов) саҳна кўриниши намойиш этилди. 11«А» синфининг чиқишлари ва саҳна кўринишлари йиғилиш қатнашчиларида катта таасурот қолдирди.

80 ёшингиз муборак бўлсин муҳтарам Ҳасан Норбекович!

Самарқанд вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов таввалудининг 80 йиллигига бағишланган тадбир ўтказилди. 
Унда халқ депутатлари вилоят кенгаши фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда Президентимизнинг юрт Қаҳрамонига йўллаган табригини Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ўқиб эшиттирди.

2015-2019 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15