УРГУТДА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛИ
23.12.2021 - 07:59Сайёр қабулларнинг самараси ҳақида кўп ва хўп гапирилган. Кейинги йилларда фуқароларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги ошиб бормоқда. Барибир ҳамма бирдек бўлмаганидек, дардини, муаммосини кимга айтишни билмай ёки қайсидир идорага боришдан тортиниб юрган юртдошларимиз кўп учрайди. Жойлардаги суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабуллар аҳолининг кўплаб муаммоларига ечим топишда самарали бўлмоқда.