Янгиликлар

«Жонажон Ватанимиз бугуни ва эртаси учун ҳар биримиз масъулмиз» — Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов билан суҳбат

Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

– Эркинжон Оқбўтаевич, яқинда Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Шу юртда яшаётган ҳар бир инсон ана шу давр ўз ҳаётида қандай из қолдирганини сарҳисоб қилади. Раҳбарларда эса бу борада масъулият юки яна ҳам оғирроқ. Самарқанд вилояти ҳокими сифатда Сизнинг ҳам бу жиҳатдан кўнглингиздан турли ўйлар кечаётгандир?

Кимлар коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмланиши шарт?

18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ

Республика махсус комиссиясининг  юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Бугун барча ходимлар ишдан бир соат эрта кетиши мумкин

Меҳнат кодексининг 121-моддасига биноан (https://lex.uz/docs/142859#144378), байрам, яъни ишланмайдиган кунлари 131-моддаси (https://lex.uz/docs/142859#144420) арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар уч кун 20-22 июль кунлари дам олишади.
_____________

Коронавирусни уй шароитида қандай даволаш мумкин?

Коронавирус инфекцияси тарқалганига бир йилдан ошганига қарамасдан, дунё тиббиётида касалликни даволаш ҳақидаги маълумотлар турлича. Шунинг учун касалликка қарши курашда мутахассислар тавсияларига амал қилиш муҳим.

Касаллик белгилари намоён бўлганда шифокорга мурожаат қилмай, бошқа беморлар ёки мутахассис бўлмаган кишилар берган тавсияларга кўра даволаниш оқибатида айрим беморларнинг умумий аҳволига салбий таъсири кузатилмоқда. Коронавирусни даволаш ҳамда даволаниш ҳақидаги саволга Тошкент давлат стоматология институти ректори Нодир Ҳайдаров қуйидагича жавоб берди:  

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15