Янгиликлар

Ҳайит намози ўқилмайдиган бўлди

 Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилинди.

Унга кўра, Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди.

Унинг ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди.

______________

Bu haqda O‘zbekiston musulmonlari idorasi Ulamolar kengashi fatvosi e'lon qilindi.

Туманимизда пиллачилик сохасини ривожлантириш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда

Туманимизнинг Ўрамас махалла фуқаролар йиғини худудида фаолият кўрсатаётган «Ургут Силк фибер компания» МЧЖ томонидан туманимизда пиллачилик сохасини ривожлантириш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Айни вақтда 2019 йилда бунёд этилган пилла қабул қилиш масканида жамият маъмуриятининг биносини қуриш ишлари «Ургут Силк фибер компания» МЧЖ томонидан бошлаб юборилди. 

Қурилиш ишларида 30 нафар ишчилар ва юқори унум билан ишловчи қурилиш техникаларидан фойдаланилмоқда.

Расмий муносабат

Мурожаатда такидлаб ўтилган автомобил йўли 4Р-47 “Булунғур ш-Ургут ш” автомобиль йўли бўлиб, мазкур автомобил йўлининг 7 км қисмида бош пудратчи “Арт рем строй гроуп” масъулияти чекланган жамияти томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги, бугунги кунда таъмирланаётган ушбу автомобил йўлининг ер остидан тоза ичимлик суви тармоғи ҳамда табиий газ тармоғи тортиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, йўл таъмирлаш ишлари вақтинча тўхтатилган. 

Айрим ёшларга биринчи ўқув йили учун тўлов-контракти тўлаб берилади

“Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилиндиФармонга кўра, 2021 йил август ойида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун 500 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

“Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига 2021/2022 ўқув йилида биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси қоплаб берилади.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15