Events

Ўроқбойжарда "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ўтказилди

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури асосида бутун мамлакатимиз бўйлаб ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу галги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви “Ўроқбойжар” маҳалласида яшовчи йигит-қизлар билан бўлиб ўтди.

Туман ҳокими ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари ёшлар ва хотин-қизларнинг мауммоларини ўргандилар.

Иштирокчи ёшлар, аёллар бандлик, тадбиркорлик учун кредит олиш, ер ажратиш  ва бошқа бир қанча масалалар юзасидан  амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Image_tadbir: 

Президент Даштбоғ маҳалласидаги шароитларни кўздан кечирди 

Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Гурунгга қўни-қўшнилар ҳам келди.

- Мен кўпроқ оддий одамлар билан гаплашсам, сизларнинг кўзларингизга қарасам, ниятларингизни билсам дейман, - деди Шавкат Мирзиёев.

Нуронийлар маҳалла тизимига эътибор натижасини ўз ҳаётлари мисолида сўзлаб берди. Ижтимоий муаммолар ҳал бўлиб, турмуш шароитлари яхшиланаётганини айтди. 

Image_tadbir: 

Вилоят ҳокими Челак шаҳри марказидаги ички кўчалар ва Қумчуқ маҳалласидаги 80-умумтаълим мактабининг бугунги кундаги ҳолати билан танишди. 

Вилоят ҳокими Челак шаҳри марказидаги ички кўчалар ва Қумчуқ маҳалласидаги 80-умумтаълим мактабининг бугунги кундаги ҳолати билан танишди. 

Мавжуд муаммоларни ўрганиб, кўчаларни ва мактабни таъмирлаш, ўқитувчи ва ўқувчилар учун зарурий шарт-шароитлар яратиш борасида масъулларга кўрсатмалар берди.

Image_tadbir: 

Туманимизнинг Ўроқбойдар маҳалласида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборо ва мутасадди ташкилот вакилларидан иборат Ишчи гуруҳи аъзолари туманимиздаги Ўроқбойдар маҳалласида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган:
➖ қурилиш-таъмирлаш;
➖ ободонлаштириш ишлари ҳолатини;
➖аҳоли муаммоларини ўрганди.

✔️ Шу билан бирга маҳаллани обод ва кўркам масканга айлантириш, хонадонларни тартибга келтириш мақсадида аҳоли ўртасида тарғибот ишлари олиб борилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила хонадонларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Image_tadbir: 

УРГУТДА СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШНИ КЕНГАЙТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4919-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда жами; 3000 гектар ер майдонида томчилатиб ҳамда ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий этиш белгилаб олинган.

Жорий йилнинг 15 февраль куни "Акрамобод замини бахори" фермер хўжалиги дала майдонида сув тежаш технологияларини амалиётга жорий этишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.  

Image_tadbir: 
2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15