ОҚСОҚОЛ 60 ЁШИДА ТАЛАБА БЎЛДИ
Маҳалламиз аҳлининг ишончи, туман ҳокимлигининг қўллаб-қувватлаши билан 25 йилдан буён маҳалла оқсоқолиман, – дейди Ургут туманидаги Шодлик маҳалласи раиси Рофе Носиров. – Афсуски, олий маълумот олиш насиб қилмаганди. Лекин тўрт нафар фарзандимни ҳам университет ва институтларда ўқитганман. Маҳалламиз ёшларининг илм олишини ҳам қўллаб-қувватлаб, рағбатлантираман. Мана энди давлатимиз берган имконият туфайли олтмиш ёшимда олий маълумотли бўлиш бахтига эришиб турибман.
