insurez
25-04-2024 07:32

Суд тизимида ракамлаштиришнинг мухим ахамияти


Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлари портали орқали судга электрон мурожаат юбориш, мурожаат намуналари, давлат божи калькулятори, суд қарорлар тўплами, электрон тўлов тизими, суд мажлислари жадвали, раҳбарият қабулига рўйхатдан ўтиш, иш ҳолатини онлайн кузатиб бориш, масофадан туриб суд мажлисида иштирок этиш, суд хабарномалари ва чақирувларини, шунингдек суд қарорни онлайн олиш, мурожаатларни телеграм бот орқали йўллаш каби хизматлар ҳам жорий қилинган бўлиб, фуқароларнинг судга бормасдан ойнлайн тарзида фойдаланишлари учун кенг имкониятлар яратилди.

Юқоридаги Қарорга асосан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари, адвокатлар томонидан судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон шаклда тақдим этиш белгиланган бўлиб, эндиликда улар судга келмасдан масофадан туриб интернет тармоғи орқали судларга даъво, ариза ва шикоятларни фақат электрон тарзда юборишлари ҳамда видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш имконини берувчи
TE Desktop дастури орқали онлайн суд процессларида иштирок этишлари мумкин.

Шунингдек, судларда инфакиоскалар ҳам ўрнатилган бўлиб, фуқаролар ушбу қурилмадан фойдаланган ҳолда billing.sud.uz сайти орқали давлат божи, почта харажатлари квитанцияси хос рақамини шакллантириб, банкка бормасдан пластик карта орқали тўловларни амалга ошириш каби қулайликлар ҳам яратилди.

Суд фаолиятида амалга оширилаётган бу каби ўзгаришлар, аввало, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини суд орқали самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш орқали одил судловга эришиш учун қаратилган.

Фуқаролик ишлари бўйча Ургут туман суди судьяси:

Мухамматкулова Шахноза Арслановна

Teglar
- -