Навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистондан кардош Туркия халкига юборилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, жорий йил 2 май куни Туркия Республикасига коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлардан иборат инсонпарварлик ёрдами юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизмати хабар берди.

“Uzbekistan Airways” томонидан ажратилган юк самолётида Истанбул шаҳрига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган бир марталик респиратор Ecos N 95 тиббий ниқобидан бир миллион дона етказиб берилди.

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15