Events

Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш 

Бугун башарият бу жараёнларни  англай олиши, ўзгаришларга гувоҳ бўлиши даркор.

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни туманимиздаги “Ипакли” маҳалласида жойлашган 29-умумтаълим мактаби ҳудуди маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Туманимиздаги барча маҳалларда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остидаги маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда. 

Маълумот ўрнида тумандаги 102 маҳаллада хам “ Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш ” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар 87 та жойларда ўтказилиши белгиланган.  

Image_tadbir: 

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик 

Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Оқбутаевичнинг 2020 йил 5 ноябрь куни Ургут туманига ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги 143 та умумтаълим мактаблари тўлиқ қайтадан хатловдан ўтказилди.

Хатлов натижасига кура тумандаги 120 та умумтаълим мактабларига 4565 дона  тежамкор лампалар ўрнатилиши кераклиги аниқланди.

Image_tadbir: 

Аҳоли хонадонларини ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича тарғибот ва профилактик текшурув тадбирлари ўтказилмоқда

Қиш мавсумида об-ҳавонинг совуши билан аҳоли томонидан табиий газдан фойдаланиш эҳтиёжи ортиши ҳаммамизга маълум. Газ ускуналаридан нотўғри фойдаланиш оқибатида газдан заҳарланиш, газдан чақнаш оқибатида портлаш ва ёнғинлар келиб чиқиши натижасида фавқулодда вазиятлар юзага келиши мумкин.

Шу муносабат билан, Туманимиздаги 102 та маҳаллалар ҳудудида Туман фавқулодда вазиятлар бўлими ва ҳамкор ташклотлар билан биргаликда аҳоли хонадонларини ис газидан заҳарланишни олдини олиш бўйича тарғибот ва профилактик текшурув тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Image_tadbir: 

ТУМАНИМИЗДАГИ АХБОРОТ КУТУБХОНА МАРКАЗИ ИШ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Китоб ҳамиша илм-маърифат, адаб ва ахлоқ манбаи бўлиб келган. Бугунги кунда ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда ҳам китобдан кўра қудратлироқ восита йўқ. 

Жорий йилнинг 5 ноябр куни тумани ҳокимининг ўринбосари Жавлобек Ҳайдаров ҳамда мутахасисслар биргаликда туманимиздаги Ахборот Кутубхона маркази иш фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида Жавлобек Ҳайдаров марказнинг моддий-техника базаси аҳволи марказда китобхонлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб, ўзининг таклифларини берди.

Image_tadbir: 

УРГУТДА 281 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ТУРЛИ СОҲАЛАРДА РАҲБАРЛИК ЛАВОЗИМИДА ИШЛАМОҚДА

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан “Хотин қизлар ижтимоий - сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва Хотин-қизлар” масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар мавзусида “Аёллар форуми” бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида, туманда бугунги кунда 281 нафар хотин-қизлар турли соҳаларда раҳбарлик лавозимида фаолият юритмоқда. (хусусан 233 нафари таълим, 32 нафари соғлиқни сақлаш, 48 нафари ишлаб чиқариш соҳасида, 11 нафар қишлоқ хўжалиги соҳасида, 5 нафари маҳалла раиси).

Image_tadbir: 
2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15