Мўминобод маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди

Image_tadbir: 

Бугунги кунда давлат ташкилотларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилган. Аҳолини қийнаётган масала ва муаммоларга қисқа фурсатларда ечим топиш эса ҳукуматимиз олдида турган асосий вазифалардан бири. 

Шу каби жиҳатларини инобатга олган ҳолда бугун 23 февраль куни туманимизнинг Мўминобод маҳалласида жойлашган 127- мактабда Мўминобод-1, Мўминобод-2 маҳаллалари фуқаролари учун, тўртта сектор раҳбарлари, шунингдек, ташкилотлар мутасаддилари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Ушбу сайёр қабул давомида 20 га яқин фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этди.  

Мурожаатларнинг 5 дан ортиғи жойида бартараф этилган бўлса, қолган масалалар юзасидан маълум муддат белгиланиб, тез фурсатларда бартараф этиш учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15