Жазоси муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди

Image_tadbir: 

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан сайёр қабул ташкил этилиб 2 нафар Ургут тумани бўйича ИИО Пробация гурухи  хисобида турувчи назортдаги шахсларни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига  асосан ўтолмай қолган жазоси муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, хамда 9-нафарга яқин аёллар қабул қилиниб уларга хуқуқий ёрдам берилди. 

Бугун Ургут туман 31-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг биносида Самарқанд вилоят судлари судьяларининг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда вилоят  судининг судьяси Ж.Арслонов, Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т.Рустамов ва судья Ф.Мухторов, жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Ф.Худайбердиев ва Ургут тумани ўринбосари-махалла ва оилани қўллаб қуватлаш бўлимининг биринчи ўринбосари С.Ахмедовалар  иштирок этишди.
 
Туман худудидаги маҳаллаларда яшовчи “Аёллар дафтари”га киритилган ҳамда ҳуқуқий ёрдамга мухтож бўлган 9-нафардан ортиқ аёллар қабул қилинди, шундан жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Ф.Худайбердиев томонидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасига асосан Мирзобоғлон Чеп махалласида яшовчи М.Э ўтолмай қолган 1 йил 3 ой 1 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ЖКнинг 73-моддасига асосан, Қалдивойжар махалласига яшовчи С.С пенсия ёшига етганлиги сабабли ЖКнинг 75-моддасига асосан жазодан озод қилинди.
 
Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди  хамда Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ

2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15