САЙЁР СУД

Шаҳримиздаги Камардон маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Дастлаб туман маъмурий суди раиси Акмал Алимов мамлакатимизда барча соҳалар қатори суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш, суд тизими мустақиллигини таъминлаш борасида қисқа муддат ичида улкан ислоҳотлар амалга оширилгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Камардон маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдумалик Шомуродов бундай сайёр суд мажлисларининг маҳаллаларда ўтказилиши катта ижтимоий аҳамиятга эга эканини эътироф этди. Nуман ИИБ ЙҲХБ инспектори Фахриддин Ҳамроев мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борилаётганига қарамай, маст ҳолатда машина бошқариш, тезликни ошириш каби ҳуқуқбузарликлар тез-тез учраётгани таассуфли ҳол эканини таъкидлади. 

Сайёр суднинг бу галги мажлисида асосан йўл ҳаракати хавфсизлиги қои-даларини бузиш, спиртли ичимлик ичиб, машина бошқариш билан боғлиқ 35 та иш кўрилди. Қонунбузарларга нисбатан муайян муддатга машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, шунингдек, жарима жазолари қўлланилди.

Сайёр суд мажлисида фуқаролар томонидан берилган саволларга тегишли тушунтириш ва жавоблар берилди.
Жасур МАМАДАМИНОВ

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15