Туман ҳокими «Ғойибота» маҳалласида яшовчи 120 ёшни қаршилаган Олимова Улуғ онаннинг хонадонида бўлди

Image_tadbir: 

«Қариси бор уйнинг париси бор», дейдилар. Дарҳақиқат, кексалар – уйимизнинг кўрки, қалбимизни мунаввар қилиб тургувчи чироқ, беминнат дуогўйимиз, панд-насиҳатлари билан умримизни ёритгувчи қуёш.

Бугун Ургут тумани ҳокими Жабборов Ботир Шукурович туманимиздаги «Ғойибота» маҳалласида яшовчи 121 ёшни қаршилаган Олимова Улуғ онахоннинг хонадонида бўлди.

Туман ҳокими Улуғ онани холидан хабар олиб, совға саломлар улашди. Онахонга сиҳат-саломатлик тилади. 

Онахон мустақиллик, тинчлик ва осойишталик абадий бўлишини халқимизнинг бебаҳо бойлиги экани, унинг қадрига етиш зарурлигини айтди, Юртбошимизнинг халқимизнинг бошига омон бўлишларини ҳалқимизга тинчлик-омонлик, сихат саломатлик тилаб, дуога қўл очдилар.

Шунингдек туман ҳокими ушбу маҳаллада яшовчи ногиронлиги бўлган хонадонларда хам бўлди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15