Боғча мудиралари халқни олдида ҳисобот беради

Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов туманнинг Гулобод маҳалласи ҳудудидаги Давлат мактабгача таълим ташкилотида туман мактабгача таълим бўлими масъул ходимлари, ота-оналар билан учрашди. 

Эндиликда барча мактабгача таълим ташкилотларида болаларни дастлабки таълим-тарбиясини ривожлантириш, жамоада тарбиячилар ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш ва болаларнинг озиқ-овқат маҳсулотларини тақсимлашда виждонан ёндашиш, коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик юзасида қасамёд қилиб, халқни олдида бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот бериб боришлари белгиланди.

Туман ҳокими фарзандларимизга боғча ёшиданоқ тўғри таълим-тарбия бериш учун аввало тарбиячиларнинг ўзи тарбияли ва билимли бўлиши кераклиги, бунинг учун соҳа ходимлари мунтазам ўз устида ишлаб, малакасини ошириб боришлари зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда ота-оналар ўзларини ўйлантирган масалалар билан масъулларга мурожаат қилишди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15