Халқ банки тадбиркорларга қисқа муддатга мўлжалланган нақд пулда кредит бермоқда

Халқ банки тадбиркорларга қисқа муддатга мўлжалланган нақд пулда кредит бермоқда

«Қулай кредит» – юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир неча турдаги тарифларга эга, барча мақсадлар учун мўлжалланган янги хизмат туридир. Фоиз ставкаси мижоз қанча вақт давомида кредит расмийлаштирётганига боғлиқ бўлади.

Кредитнинг максимал муддати 3 ойни ташкил қилади:

1 ойга – 2,77 % (хорижий валютада – 2,99 %);

2 ойга – 5,77 % (хорижий валютада – 6,99 %);

3 ойга – 8,77 % (хорижий валютада – 9,99 %).

Кредит фоизи: дисконт ставкаси (бир марталик банк комиссияси).

Кредит суммаси қарз олувчининг охирги 3 ойлик кредит айланмасининг ўртача 1 ойлиги, лекин 50 миллион сўмдан ошмаган миқдорда белгиланади. Мижозлар ихтиёрий равишда ҳам нақд, ҳам нақдсиз шаклда кредит олишлари мумкин.

Кредит олиш учун охирги 3 ойда муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги, ижобий кредит тарихига эга бўлиши, нольиквид балансга эга бўлмаслиги ва охирги ҳисобот даврига фаолиятини зарар билан якунламаган бўлиши лозим.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

—молиявий ҳисоботлар;

—бошқа банк мижози бўлган тақдирда, ўша банкдаги пул айланмалари тўғрисида маълумот.

Ушбу турдаги кредитдан бир неча бор фойдаланган мижозларга махсус имтиёзлар билан ажратилади:

«Бронза» кредитидан 2 маротаба фойдаланган ва кредит қарздорлигининг муддати ўтмаган ҳолда сўндирган мижозларга амалдаги дисконт ставкасидан 0,3 пункт паст даражада ҳамда кредит суммаси 75 миллион сўмдан ошмаган миқдорда;

«Силвер» кредитидан 3 маротаба фойдаланган ва кредит қарздорлигини муддати ўтмаган ҳолда сўндирган мижозларга амалдаги дисконт ставкасидан 0,6 пункт паст даражада ҳамда кредит суммаси 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда;

«Голд» кредитидан 4 маротаба фойдаланган ва кредит қарздорлигини муддати ўтмаган ҳолда сўндирган мижозларга амалдаги дисконт ставкасидан 0,9 пункт паст даражада ҳамда кредит суммаси 125 миллион сўмдан ошмаган миқдорда.

Кредитни барча керакли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда банкнинг исталган филиалида олиш мумкин. Халқ банки бизнесингизни ривожлантириш ва кенгайтиришга ёрдам беради ва ҳамиша сизни қўллаб-қувватлайди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15