Туман ҳокими аҳолига мурожаат йўллади

Image_tadbir: 

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман ҳокими Б.Жабборов “Ўроқбойжар” маҳалласи фуқаролари билан учрашиб, аҳолига мурожаат йўллади.

Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ботир Жабборов маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил этиш, ҳар бир маҳалланинг ўсиш туқталарини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ихтисослашган маҳаллаларни ташкил этиш, маҳалла драйверларини аниқлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш , “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, каби вазифалар ҳақида сўз юритди.

Мурожаатнома тинглангач, фуқаролар ўз фикрлари, таклифлари ва ташаббуслари, қолаверса, ўзларини қийнаб келаётган муаммолари хусусида туман ҳокими билан очиқ мулоқот қилишди.
 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15