Самарқанд вилоятида «Ёшлик спорт жамоалари» спорт мусобақалари давом этмоқда!

Умумий ўрта таълим мактаблари жамоалари ўртасида спортнинг волейбол туридан қиз болалар жамоалари ўртасида «Ёшлик спорт жамоалари» спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.

Жорий йилнинг 6-7 май кунлари Қўшработ туманида юқори савияда ташкил этилган ва ўтказилган мусобақа якунида 1-ўринни Ургут тумани 48-умумтаълим мактаби жамоаси эгаллаб мусобақанинг республика босқичига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

2-ўринни Нуробод тумани 2-умумтаълим мактаби жамоаси эгаллаган бўлса 3-ўринни Қўшработ тумани 53-умумтаълим мактаби жамоаси эгаллади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Самарқанд вилояти бўлими томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15