Бола боғчага бормаган кунлар учун ҳам пул тўланадими?

— Иш жойимдан бир ой муддатга меҳнат таътилига чиққанлигим сабабли фарзандимни боғчага жўнатмаяпман. Ушбу ҳолатда боғчага борилмаган кун учун пул тўлашим керакми?

Ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола боғчага келмаган ҳолларда жорий ой учун тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлар учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

Тўловни камайтириш учун ота-оналардан бири сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим муассасаси раҳбарияти номига олдиндан ариза (билдиришнома) ёзиши шарт.

Бунда боланиннг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача мактабгача таълим муассасасига келмаслигига рухсат берилади.

Демак, мактабгача таълим муассасаси олдиндан ёзма огоҳлантирилган бўлса, бола боғчага бормаган кунлар учун пул тўланмайди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15