Янгиликлар

Бола боғчага бормаган кунлар учун ҳам пул тўланадими?

— Иш жойимдан бир ой муддатга меҳнат таътилига чиққанлигим сабабли фарзандимни боғчага жўнатмаяпман. Ушбу ҳолатда боғчага борилмаган кун учун пул тўлашим керакми?

Жорий халқаро операциялар ҳақида нималарни биласиз?

Ташқи савдо ва носавдо операциялар жорий халқаро операциялар сирасига киради. Ташқи савдо операцияларига асосан товарлар ва хизматлар экспорти ҳамда импорти контрактлари бўйича тўловлар киради. Яъни товарларни чет элга сотиш – бу экспорт, товар ва хизматларни чет эл корхоналаридан сотиб олиш эса – импорт.

Чет давлатларга инвестиция қилинганда (бизнесга пул тикилса), олинган соф фойда ушбу бизнесга пул тиккан шахслар орасида дивидендлар шаклида тақсимланади. Ушбу операциялар ҳам жорий халқаро операцияларга киради.

Иккинчи гуруҳ ногиронлигидан биринчи гуруҳга ўтказиш тартиби қандай?

— Қизимга иккинчи гуруҳ ногиронлиги белгиланган. 2012 йилдан бери ногиронлик нафақасини олаяпман. Аммо ҳозир қизим ўзи овқат емайди, юрмайди. Фақат ётади. Қизимни иложи бўлса биринчи гуруҳга ўтказсам бўладими?

15 нафардан ортиқ аёллар тикув машиналарига эга бўлишди 

Ургут тумани ҳокимлиги томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш,  уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш бўйича амалий ишлар олиб бориляпти.

Бугун ҳам шу мақсадда 15 нафардан ортиқ "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари" рўйхатида турган ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар таклиф этилди. 

Уларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида тикув машиналари топширилди.

Эълонлар

2015-2021 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15