Янгиликлар

Ўзбекистонда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ харажатлари тўғрисидаги маълумотлар ОАВда эълон қилинади

Молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Ургутда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хотирланди

Бугун Ургут туманида 9 май — Хотира ва қадрлаш куни ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан кенг кўламли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Эрта тонгдан туман марказида жойлашган Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум бўлди. Бу ерга Ургут тумани ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлди.

Ёшлар билан навбатдаги учрашув Қайроқли маҳалласида ўтказилди

Ёшлар – келажагимиз кафолати. Ёшлар учун яратилган қулайликлар, шароитлар, имкониятлар – фаровон келажакка қадам босишда кенг очилган эшиклар деганидир.

Аҳолининг уюшмаган қатлами ўртасида ўтказилаётган бундай сайёр учрашувлар самимий ва ошкора руҳда ўтмоқда. 

Бугунги сайёр учрашувда маҳалла ёшлари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан туман ҳокими Ботир Жабборовга тўғридан-тўғри мурожаат қилди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан ваколатли идораларга топшириқлар берилди.

Самарқанд вилоятида «Ёшлик спорт жамоалари» спорт мусобақалари давом этмоқда!

Умумий ўрта таълим мактаблари жамоалари ўртасида спортнинг волейбол туридан қиз болалар жамоалари ўртасида «Ёшлик спорт жамоалари» спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ўтказилди.

Жорий йилнинг 6-7 май кунлари Қўшработ туманида юқори савияда ташкил этилган ва ўтказилган мусобақа якунида 1-ўринни Ургут тумани 48-умумтаълим мактаби жамоаси эгаллаб мусобақанинг республика босқичига иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

2-ўринни Нуробод тумани 2-умумтаълим мактаби жамоаси эгаллаган бўлса 3-ўринни Қўшработ тумани 53-умумтаълим мактаби жамоаси эгаллади.