Янгиликлар

Вилоят ҳокими Э.Турдимов Самарқанд шаҳридаги Сиёбча маҳалласида бўлди.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов Самарқанд шаҳридаги Сиёбча маҳалласида бўлди.  Маҳалланинг Маҳмуд Қошғарий кўчаси 14-уйда яшовчи Сария Ибрагимова ва Ангор кўчаси 1-бурилиш, 12-уйда истиқомат қилувчи Зоя Ходжаеваларнинг сайёр қабулдаги мурожаатларини жойида ўрганди. Шунингдек, Ўзбекистон кўчаси 97-уйда яшовчи Светлана Гладскихнинг ҳам мурожаатини жойида ўрганди.  Ўрганиш натижалари бўйича масъулларга зарурий кўрсатмалар берди.

Фуқаро мурожаати ҳамиша эътиборда.

Ургут туманини Бешкапа-1 махалласида туман ҳокимини фуқаролар билан қабулида фуқаролар томонидан сув масаласи бўйича мурожаатлар келиб тушган эди. Айни вақтда фуқаролар мурожаати ижроси тегишли ташкилотлар томонидан бартараф қилинмоқда.

Ургут туманида жаҳон эътироф этган аллома Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги мунсабати билан тадбир ўтказилди.

9 февраль – беназир шоир Алишер Навоийнинг туғилган куни муносабати билан ўтказилган тадбирда адабиёт мухлислари, туман ташкилотларининг вакиллари, шоир ва ёзувчилар, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, мактаб ўқувчилари қатнашдилар. Тадбир  Навоийнинг ҳайкали пойида гул қўйиш билан бошланди. Шундан сўнг ёшлар, шеърият мухлислари иштирокида мушоира бўлиб ўтди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15