Янгиликлар

БИЗ НАВОИЙ ИЗДОШЛАРИМИЗ!

Жозмон маҳалласидаги 34-умумтаълим мактабида Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги кенг нишонланди. Унда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирда юқори синф ўқувчилари Алишер Навоийнинг ғазалларидан намуналар ўқишди. Сўнг шоир бобомизнинг болалиги акс этган саҳна кўриниши ижро этилди. Ўқувчиларнинг ижро маҳорати йиғилганларни ҳайратда қолдирди. Шу лаҳзаларда ўғил-қизларнинг юраклари “Биз Навоий бобомизга муносиб авлод бўламиз!” дея ураётганини чақнаб турган кўзлари тасдиқлаб берди.

Айни пайтда вилоят ҳокими Э.Турдимов Самарқанд туманидаги 24-умумтаълим мактабида мактабдаги шароитлар билан танишмоқда.

Айни пайтда вилоят ҳокими Э.Турдимов Самарқанд туманидаги 24-умумтаълим мактабида мактабдаги шароитлар билан танишмоқда. Вилоят ҳокими мактабда сифатли таълим-тарбияни ташкил этиш, янги бино қуриш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Японлар нафақат замонавий, балки анаънавий билимларни ривожлантиргани учун ҳам тараққиётга эришган

- Япония мўъжизалари ҳақида кўп ўқиганмиз, эшитганмиз, - дейди Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг ветеринария жарроҳлиги ва акушерлик факультети ассистенти Жасур Юлчиев. - Буни ўз кўзим билан кўриб келдим. Дунёнинг тараққий этган ўнлаб давлатларида бўлганман. Аммо улар орасида Япония алоҳида ажралиб туради. Биласиз, ветеринария бугун дунёда долзарб соҳа сифатида эътироф этилади. Негаки, у озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини ўрганади. Инсоният тақдири бугун шу йўналиш билан бевосита боғлиқ.

Самарқандда афв этилганлар билан учрашув бўлиб ўтди

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги ПФ-5933-сон Фармонига мувофиқ, билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 2 нафарини аёллар ташкил қилди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15