Янгиликлар

Ургут туманининг энг чекка тоғли чегара ҳудудидаги Қузибек қишлоғидаги 119-умумтаълим мактабида ўқийдиган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ургут туманининг энг чекка тоғли  чегара ҳудудидаги  Қузибек қишлоғидаги 119-умумтаълим мактабида ўқийдиган ёшлар билан учрашиш учун вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Х.Қаршиев, вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, вилоят мудофаа ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Алимходжаевлар қишлоқ ёшлари билан учрашишди.

ҚЎМИТА ХОТИН-ҚИЗЛАР МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПАЯПТИ

Беш ижобий ташаббуснинг хотин-қизлар бандлигини оширишга доир бешинчиси бўйича 2019-2020 йилларда ҳар бир туманда тикув-трикотаж корхоналарини қуриш ва аёллар учун иш ўринлари яратиш кўзда тутилди. Бугун туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Замира Муртазоева иш билан банд бўлмаган 6 нафар хотин-қизларни “Urgut sanoat servis” оилавий корхонасига тикувчилик йўналиши бўйича ишга жойлашишларига ёрдам берди.

Бугун туман ҳокими бошчилигидаги 1 Сектор котиби А.Каримов, халқ қабулхонаси туман мудири А.Худойбердиев билан биргаликда Сектор ҳудудидаги Почвон маҳалласида навбатдаги сайёр учрашув ўтказди.

Ўтказилган сайёр учрашувда Фуқаролар томонидан трансформатор ўрнатиш, ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш, электр энергиясидаги узилишлар бўйича муаммолар борлиги аниқланди.

 Аниқланган муаммоларни бартараф этиш буйича туман ташкилот раҳбарларига ижросини таъмилаш бўйича топшириқ берилди.

 Шунингдек сайёр учрашувдан сўнг маҳалладаги МТМ, ҚВП ва мактабга бориб иситиш тизими кўздан кечирилди.

Хаваскор ёшлар иштирокида ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

Ургут туманидаги ёшларни мусиқа ва санъат соҳасига  қизиқишларини ошириш ва Муҳтарам Президентимизнинг белгилаб берган 5 та муҳим ташаббусларининг 1- йўналлиши бўйича туман марказидаги 31-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман маданият бўлими ва хаваскор ёшлар иштирокида ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15