Аскарлар учун байрам тадбири 

“Обод маҳалла” дастурини  амалга ошириш ҳаракатлари Ургут туманида ҳам жадал ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан туманда “Обод маҳалла” дастури ижросини таъминлаш мақсадида туманнинг Ўроқбойжар маҳалласида Мудофаа вазирлигининг махсус ҳарбий қисмида хизматни ўтаётган 100 нафар аскарлар ҳам хашарда иштирок этмоқдалар.

Бугун аскарлар учун маданий марифий байрам тадбири бўлиб  ўтди. 

Тадбирда “Обод маҳалла” дастури ижроси доирасида мазкур маҳаллани ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашган бир қанча аскарлар туман ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.

2015-2024 © GOVERNMENT OF URGUT DISTRICT. Maked by: SAKTRM
95x15