ОТА ФАРЗАНДЛАРИ АЛИМЕНТИ УЧУН 246 МЛН. СЎМ ТЎЛАДИ

Image_tadbir: 

Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг қарори билан фуқаро А.У.дан ундирувчи Б.А.нинг икки нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми миқдорида  алимент ундириш бориш белгиланган.
Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими томонидан ижро иши юритилган. Анчадан бери фуқаро А.У. алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.
 
Ҳозирги оғир шароитда муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини  қўллаб-қувватлаш нақадар муҳим эканлигини инобатга олган ҳолда Бюронинг Ургут туман бўлими ходимлари томонидан тушунтириш ва профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. 
 
Шу жумладан, қарздор А.У. билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилиб, бугунги синов кунларида фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилди. 

Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, вояга етгунига қадар ҳисоблаб, 246 млн. 750 минг сўм (23.500 АҚШ доллари) пулни тўлаб берди.

Мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими

2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15