Туманимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда
Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусда хотин-қизлар бандлигини таъминлашга алоҳида аҳамият берилган.
Ургут туманида ҳам аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ургут туман 2-сектор ҳудудига қарашли Бекравот маҳалласида тикувчилик цехи ишга тушурилиб шу маҳаллада яшовчи 15 нафар ишсиз хотин-қизларни бандлиги таъминланиб уларни доимий даромад манбаига эга бўлишларига эришилди.