Events

15 нафар хотин-қизларга тикув машинаси топширилди

Кейинги пайтларда Ургут туманида хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун туман ҳокими Ботир Жабборовнинг ташаббуси билан ҳокимлик биносида шу мақсадда 15 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар таклиф этилди. Уларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида тикув машиналари топширилди. 

Image_tadbir: 

ЁШЛАР ЎРТАСИДА НАВБАТДАГИ  САЙЁР УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

Ургут тумани 2-сектор ҳудудидаги "Украч" МФЙ биносида туман прокуратураси, туман ДХХ ходимлари, МФЙ фаоллари ва ёшлари иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Унда тижорат банклари филиаллари, туман бандликка кўмаклашиш маркази, халқ таълими, мактабгача таълим бўлими раҳбарлари ҳам қатнашиб, уюшмаган ёшлар ҳамда "Ёшлар" ва “Аёллар" дафтарларига киритилган ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммолари тингланди.

Image_tadbir: 

Ғалла парваришида бой тажрибага эга деҳқонлар бу йил ҳам юқори ҳосилдорликка эришиш учун зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли амалга оширмоқда

Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов, сектор раҳбарлари ҳамда ММТП раислари, фермерлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасига алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирокида 2021 йил ғалла ҳосили учун тумандаги "Охунбобоев", "Баҳрин" агрофирмалари ҳудудида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг ғалла майдонларига ишлов бериш,маҳаллий ўғит чиқариш ҳамда ариқ ва завурларни қазиш-тозалаш ишларини олиб бориши бўйича семинар ўтказилди.

Image_tadbir: 

Тиббиёт бирлашмасида байрам тадбири бўлиб ўтди 

Янги йил  байрами арафасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига турли хил байрам совғаларини тақдим этиш, уларга  хурсандчилик улашиш ҳам савобли ҳам хайрли амаллардан ҳисобланади. 

Шу муносабат билан бугун Ургут тумани тиббиёт бирлашмасида туман ҳокими Ботир Жабборов, сектор раҳбарлари, нуроний отахонлар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Image_tadbir: 

“Президент совғалари” ўз эгаларига топширилмоқда

Янги йил байрами арафасида  меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган 3-15 ёшдаги болалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари учун "Президент совғаси" етказилаётганини хабар берган эдик.

Ургут туманида яшовчи болажонларнинг уйларига туман ҳокими ва сектор раҳбарлари боришиб, совғани ўз қўллари билан топширишмоқда.

Туманимизда жами; 81 нафар ота-она қаровисиз қолган болажонларга “Президент совғаси” топширилди.  

Image_tadbir: 
2015-2024 © Хокимият Ургутского района. Разработан в: SAKTRM
95x15