Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароити ўзгариб, қор ёғиб, ҳаво ҳарорати кескин совуганлиги айни вақтларда музламаларни юзага келтирмоқда. Шу сабабли ҳайдовчилардан:
Заруратсиз транспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликларини;
Зарурат билан чиққан вақтларида ҳам белгиланган қоидаларга амал қилиб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишларини;
Газ ва тормоз тепкисини кескин босмасликларини;
Пиёдаларга эътиборли бўлишларини, пиёдалар эса йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмасликларини;
Барча автомобиль йўлларида, шаҳарлар марказларида, айниқса довон йўлларида етарлича паст тезликда ҳаракатланиб, эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз.
Яна бир бор ЗАРУРАТСИЗ автотранспорт воситасини кўчага бошқариб чиқмасликларини сўраймиз.
Ўзингизни асранг!.