Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 22 августда қабул қилинган 
Сенат томонидан 2016 йил 25 августда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 
2 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги 632–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 9, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 8, 310-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:

1) 21-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги йўқотилиши мумкин:

1) шахс чет давлатда ҳарбий хизматга, хавфсизлик хизмати идораларига, полицияга, адлия идораларига ёки давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа идораларига ишга кирганлиги натижасида;

2) агар чет элда доимий яшовчи шахс уч йил ичида узрли сабабларсиз консуллик ҳисобига турмаган бўлса;

3) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёлғонлиги шак-шубҳасиз маълумотлар ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш натижасида олинган бўлса;

4) агар шахс чет давлат фойдасини кўзлаб фаолият юритиш ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш орқали жамият ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;

5) агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса.

Чет давлатнинг фуқаролигини қабул қилган шахс ушбу факт ҳақида ўттиз кун ичида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар идораларига ёки чет элдаги консуллик муассасаларига хабар бериши шарт»;

2)  26-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Чет эл фуқароси бўлган, ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатиб ўтилган шахслар томонидан фарзандликка олинаётган бола бошқа давлат фуқаролигидан чиққан тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси фуқаросига айланади».

 

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746–XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9–10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 10-модданинг иккинчи қисмидаги «Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 18-модданинг номи ва биринчи қисмидаги «Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар «Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3) 28-модда биринчи қисмининг:

саккизинчи хатбошиси «қамоқда сақлаш» деган сўзлардан кейин «ёки уй қамоғи» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўн иккинчи хатбошиси «қамоққа олиш» деган сўзлардан кейин «ёки уй қамоғи» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) 43-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Алоҳида ҳолларда, прокуратура органларига хизматга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олий маълумотга эга бўлган мутахассислар қабул қилиниши мумкин»;

иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлардеб ҳисоблансин;

5) 50-модданинг биринчи қисми «кўп йиллик хизмат учун тўланадиган устама ҳақлардан» деган сўзлардан кейин «ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан» деган сўзлар билан тўлдирилсин.

 

3-модда.  Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги 818–ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524–II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9–10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 12, 465-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда, № 12, 452-модда) 20-моддасининг саккизинчи қисмидаги «ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»да» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

 

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5–6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5–6, 153-модда; 2001 йил, № 1–2, 23-модда, № 9–10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9–10, 149-модда; 2004 йил, № 1–2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда,  № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 128-модда, № 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, № 12, 470-модда; 2010 йил, № 5, 176, 179-моддалар, № 9, 341-модда, № 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 46-модданинг учинчи қисмидаги «ёш боласини боқиш учун таътилда бўлган аёлларга» деган сўзлар «уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2) 50-модда еттинчи қисмининг «в» банди «ўтаб чиқиб» деган сўзлардан кейин «ёки ўтаётган чоғида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

3) 661-модданинг биринчи қисми «140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (ҳақорат қилиш)» деган сўзлардан кейин «1411-моддасининг биринчи қисмида (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш)» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

4) қуйидаги мазмундаги 1411-модда билан тўлдирилсин:

 

«1411-модда. Шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш

 

Шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) оғир оқибатларга олиб келган бўлса;

б) ғаразли ниятларда содир этилган бўлса;

в) хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, — энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

5) 144-модда биринчи қисмининг диспозицияси «таъминламаганлик ёки