Янгиликлар

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига номзодлар танловини эълон қилади !!!

Мазкур соҳага хизматга кириш истагини билдирган фуқароларнинг аризалари 2020 йил 10 февраль кунидан 15 февраль кунига қадар (15 февраль куни ҳам) қабул қилинади. 

 Белгиланган муддатдан сўнг фуқаролардан аризалар қабул қилиниши тўхтатилади !!!  

 Бўш лавозимлардан келиб чиққан ҳолда, мазкур соҳага жами 
 4 нафар фуқаролар офицерлик лавозимларига қабул қилинади.

2-СЕКТОР ШТАБИГА ЙЎЛЛАНГАН МУРОЖААТ СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ АРАЛАШУВИ БИЛАН ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПДИ.

Хусусан, 2-сектор ҳудудидидаги "Кенагас" МФЙда яшовчи  2-гуруҳ ногирони А.Бахромовнинг унга ногиронлик аравачаси  олиб беришда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати сектор штабининг аралашувлари билан ижобий ҳал қилиниб унга бир дона ногиронлик аравачаси олиб берилиши таъминланди.
Шу ўринда, А.Бахронов мурожаати қисқа вақт мобайнида ижобий ҳал бўлганлигидан хурсанд бўлиб, 2-сектор раҳбари Ш.Холмурзаев ҳамда штаб аъзоларига ўз миннатдорчилигини ёзма равишда маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Бахтиёр Сайфуллаев Халқ депутатлари туман ва вилоят Кенгашлари депутатлари билан очиқ мулоқотни танишишдан бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Бахтиёр Сайфуллаев Халқ депутатлари туман ва вилоят Кенгашлари депутатлари билан очиқ мулоқотни танишишдан бошлади.  Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва депутатлик фаолияти ҳақида  ҳам тушунча берди. Мамлакатимиз тараққиётининг муҳим йўналишлари, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган долзарб масалалар, яъни халқ билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммоларини ижобий ечим топишига ёрдам бериш, хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш каби вазифалар тўғрисида гапирди.

Бошқа ишга ўтказишга ходимнинг розилиги талаб қилинадими?

Бошқа доимий ишга ўтказишга (ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартиришга) – унга бошқа мутахассислик, малака, лавозимга оид ишни топширишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилиши мумкин.

Агар объектив сабабларга кўра меҳнат шартномасида белгилаб қўйилган меҳнат вазифаси доирасида ишни давом эттириш мумкин бўлмаса, иш берувчи ходимга мутахассислиги ва малакасига мувофиқ келадиган ишни, бундай иш бўлмаган тақдирда эса корхонада мавжуд бўлган бошқа ишни таклиф этиши шарт.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15