“ЧОРЧИНОРГА ЯНА КЕЛАМИЗ!”
13.04.2018 - 13:14Ургутнинг табиий сўлим гўшалари, пурвиқор тоғлари, сой ва шаршаралари туризмни кенг йўлга қўйишга қулай имконият яратади. Қадимий гўшанинг ўзига хос урф-одат ва анъаналари, миллий ҳунармандчилик буюмлари ҳам жаҳонда машҳур.
Туманимиздаги бой тарихга эга қадамжолар, муқаддас зиёратгоҳлар ҳудудда зиёрат туризмини ривожлантириш, нафақат маҳаллий балки, хорижлик сайёҳлар оқимини кенгайтириш имконини беради.