Ургутдаги фестивалда тожикистонлик санъаткорлар ҳам иштирок этди, қўшиқ куйлади

 

Айни пайтда фестиваль гала-концерти бўлиб ўтмоқда.

Аввал хабар қилганимиздек (https://t.me/zarnews_uz/55050?single), тадбирда қўшни Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти Панжикент шаҳридан бир гуруҳ меҳмонлар қатнашяпти.

- Бугунги тадбирда иштирок этаётганимдан хурсандман, - дейди Панжикент шаҳар маданият уйи директори Зарнигор Қиёмова. - Биз, тожикистонлик бир гуруҳ спорт ва маданият ходимлари бугун "Ургут" эркин иқтисодий зонаси, шунингдек у ерда ёш тадбиркорлар ва ишчи-ходимлар фаолияти билан яқиндан танишдик. Мана, ҳозир фестивални томоша қиляпмиз. Санъаткорларимиз қўшиқ куйлади. Бу ўзаро тажриба алмашиш ва ҳамкорлигимизнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очилов иштирок этиб, ургутлик фаол ёшларни тақдирлади.

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15