УРГУТДА 281 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ТУРЛИ СОҲАЛАРДА РАҲБАРЛИК ЛАВОЗИМИДА ИШЛАМОҚДА

Image_tadbir: 

Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан “Хотин қизлар ижтимоий - сиёсий фаоллигини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ва Хотин-қизлар” масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар мавзусида “Аёллар форуми” бўлиб ўтди.

Маълумот ўрнида, туманда бугунги кунда 281 нафар хотин-қизлар турли соҳаларда раҳбарлик лавозимида фаолият юритмоқда. (хусусан 233 нафари таълим, 32 нафари соғлиқни сақлаш, 48 нафари ишлаб чиқариш соҳасида, 11 нафар қишлоқ хўжалиги соҳасида, 5 нафари маҳалла раиси).

Тумандаги жами хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар сони 304 та бўлиб, шундан маҳалла фуқаролар йиғинларида 100 та, мактабгача таълим муассасаларида 35 та, мактабларда 143 та, касб-ҳунар мактабларида 3 та, тиббиёт йўналишида 18 та, бошқа корхона ташкилотларда 6 та фаолият юритади.
 

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15