ШАРАФ СИЗГА, ОЛҚИШ СИЗГА АЗИЗ УСТОЗЛАР

Image_tadbir: 

Ургут туманидаги "Озодабегим" ресторанида 1 октябрь - Устозлар ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда фахрий устозлар, мактаб ва мактабгача таълим бўлимига қарашли мактаб ўқитувчилари, мураббийлар, боғча тарбиячилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Туман ҳокими Ботир Жабборов тўпланганларни байрам билан қизғин муборакбод этди. Жорий йилда таълим соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида сўзлади.

Таълим соҳасида хизмат кўрсатган  фидоий фахрийлар ва ўқитувчилар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

123- мактаб ўқувчилари устоз ва мураббийларни улуғловчи шеърлардан ўқишди. Туман маданият уйи хонандалари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тўпланганларни хушнуд этди.

Меҳнат фахрийлари Қуддус Асқаров, Ҳабиба Исмоилова ва бошқалар байрам тадбири иштирокчиларини ўқитувчи ва мураббийлар байрами билан қутлашди.

2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15