Ургут тумани жамоаси ярим финалга йўл олди

Хабарингиз бор, вилоятимиздаги туман, шаҳар сектор раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида “Самарқанд вилоят ҳокими кубоги” учун спортнинг мини футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтмоқда. 

Ушбу мусобақанинг плей-офф босқичида, Ургут тумани жамоаси билан Каттақўрғон шаҳри жамоалари ўртасида кечган ўйиннинг асосий таймида (0:0) дурранг ҳисоб қайд этилиб, пенальтилар сериясида 2:1 ҳисобда рақиб жамоа устидан ишончли ғалаба қозонилди. 

Жамоамизга келгуси ўйинларида ҳам омад тилаб қоламиз…

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15