Ургут туманининг энг чекка тоғли чегара ҳудудидаги Қузибек қишлоғидаги 119-умумтаълим мактабида ўқийдиган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Ургут туманининг энг чекка тоғли  чегара ҳудудидаги  Қузибек қишлоғидаги 119-умумтаълим мактабида ўқийдиган ёшлар билан учрашиш учун вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари Х.Қаршиев, вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов, вилоят мудофаа ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Алимходжаевлар қишлоқ ёшлари билан учрашишди. Учрашувда Р.Қобилов, Х.Қаршиевлар Муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатномасига алоҳида тухталишиб, ёшларни  баркамол авлод бўлиб тарбияланишларида соғлом фикрли, илм заковатли бўлишлари, ватанпарварлик руҳида тарбияланишлари учун барча шарт шароитлар яратиб берилаётганлигини айтишди ва мактаб ўқувчилари учун 100 дона бадиий  адабиётларни бир ҳафта муддатда совға қилишларини билдиришди. Шундан сунинг раҳбарлар, Мирзабоғлон қишлоғида яшовчи 98 ёшли иккинчи жаҳон уриши қатнашчиси Нуралиев Шерали бобо, Испанза қишлоғида яшовчи 97 ёшли Гадоев Бурон бобонинг яшаш хонадонида бўлишиб, боболарнинг сўҳбатини олишди. Меҳмонлар кунинг иккинчи ярмида туман марказидаги 122-умумтаълим мактабида ҳам бўлишиб   мавжуд муаммоларни ҳал этилиши бўйича яъни тожик тилидаги дарсликларнинг етишмаслиги бўйича  албатта ёрдам беришларини билдиришди.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15