ТЎЙНИНГ ТАРТИБЛИ ЎТИШИ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг Қўшма қарори қабул қилинган. Ушбу ҳужжат билан билан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишни тартибга солишга доир низом тасдиқланган. Шунга асосланиб, Ургут туманида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилиши бўйича қатъий тартиб ўрнатилди. 
Бугун Мозортепа ва Боғишамол маҳаллаларида яшовчи фуқаролар Мирзаев Умар, Қўйсинов Ҳакимлар “Тожимаҳал” базмгоҳида ҳам никоҳ, ҳам хатна тўйни қўшалоқ қилиб, тартибли ўтказмоқда. Барчамизга маълумки, илгари кўп оилалар йиллар давомида ўзлари емасдан, киймасдан, пул йиғиб, элга тўй-томоша берарди. Кўпчилиги кўрпасига қараб оёқ узатмасдан, беҳисоб орзу ҳавасларга берилиб кетади. Натижада қарзга ботиб қоларди. 2020 йилда ўтадиган тўйлар барчага намуна бўлмоқда. 
Миллий урф-одат ва анъаналаримизни менсимаслик, шуҳратпарастлик, исрофгарчилик кабиларга йўл қўймаслигимиз, бундай хатти-ҳаракатлар устидан жамоатчилик назоратини қатъий олиб боришимиз лозим.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15