Ургут туманида жаҳон эътироф этган аллома Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги мунсабати билан тадбир ўтказилди.

9 февраль – беназир шоир Алишер Навоийнинг туғилган куни муносабати билан ўтказилган тадбирда адабиёт мухлислари, туман ташкилотларининг вакиллари, шоир ва ёзувчилар, она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари, мактаб ўқувчилари қатнашдилар. Тадбир  Навоийнинг ҳайкали пойида гул қўйиш билан бошланди. Шундан сўнг ёшлар, шеърият мухлислари иштирокида мушоира бўлиб ўтди. Навоий ижодининг инсон камолоти, юксак маънавиятли шахс тарбиясидаги ўрни хусусида, бебаҳо мерос барча ижодкорлар каби ёш шоирларнинг илк қадамида ҳам муҳим илҳом манбаи бўлиб хизмат қилаётгани хусусида атрофлича сўз юритилди. Тадбирда 1,2,3,5,54,56,86,89,121,123, 136,142 ва 149-умумтаълим мактаблари ўқувчилари фаол қатнашдилар.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15