БИЗ НАВОИЙ ИЗДОШЛАРИМИЗ!

Жозмон маҳалласидаги 34-умумтаълим мактабида Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги кенг нишонланди. Унда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбирда юқори синф ўқувчилари Алишер Навоийнинг ғазалларидан намуналар ўқишди. Сўнг шоир бобомизнинг болалиги акс этган саҳна кўриниши ижро этилди. Ўқувчиларнинг ижро маҳорати йиғилганларни ҳайратда қолдирди. Шу лаҳзаларда ўғил-қизларнинг юраклари “Биз Навоий бобомизга муносиб авлод бўламиз!” дея ураётганини чақнаб турган кўзлари тасдиқлаб берди. Тадбирда мактаб директори Суюн Маматов, директор ўринбосарлари Дўстмурод Имомов, Барно Норқулова, Умид Аҳроров, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Нафосат Мардоновалар сўзга чиқиб, Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапириб беришди. 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15