Имтиёзли кредитлаш соҳасидаги ўзгаришлар

Мухтарам юртбошимиз томонидан фуқороларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, ўз мехнати орқали даромад топишга бўлган қизиқишларини кескин ошириш, барқарор ва қўшимча даромад манбаларига  эга бўлишлари шунингдек, фуқаролар бандлиги таъминланишига кенг имкониятлар яратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги   ПҚ-4498-сон қарорига мувофиқ имтиёзли кредитлаш соҳасида қўйидаги ўзгариш ва қўшимчалар киритилди жумладан;

2020 йилнинг 1 январдан бошлаб:

Дастурлар доирасидаги лойиҳаларни кредитлаш АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ва «Агробанк» АТБ банклари орқали Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича (16 фоиз) ажратилади;

Дастурлар доирасида имтиёзли кредитлар биринчи навбатда кам таъминланган оилаларни қамраб олган ҳолда, даромад олишга қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланишга  хусусан; ҳунармандчилик, новвойчилик, касаначилик, косибчиликни ташкил этиш, ёғочга ишлов бериш, метал ва тунука буюмлар тайёрлаш, миллий ширинликлар тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадлари учун ажратилади.

Таъминотчи ташкилотларга ҳамда аҳоли хонадонларида етиштирилган маҳсулотларни сотиб олувчи тадбиркорлик субъектларига ҳам имтиёзли кредитлар ажратилиши мумкин. Бунда Имтиёзли кредитлар 3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

Кредитларни ажратиш базавий ҳисоблаш миқдорининг                        150 баробаригача  яъни бунда (223 минг *150 бар = 33 млн 450 минг сўмгача) миқдоригача тижорат банкларининг туман филиаллари орқали амалга оширилса, Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаригача                     (223 минг * 1000 бар = 223 млн сўмгача) миқдордаги кредитларни ажратиш тижорат банкларининг вилоят филиаллари томонидан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаридан ортиқ (223 минг *1000 бар = 223 млн сўмдан ортиқ) миқдордаги кредитларни ажратиш Дастур координаторлари (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги) билан келишилган ҳолда тижорат банкларининг вилоят филиаллари ваколатида эканлиги белгилаб қўйилган.

Сизда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истаги бўлса ёки ўзингизни қизиқтирган бошқа савол такливлар бўлса туман ҳокимлиги молия бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Ургут туман ҳокимлиги молия бўлими мудири     Б.Саломов

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15