Янгиликлар

Депутатлар сайловчилар ва ёшлар билан бирга.

8-9 феврал кунлари туманимиз аҳли сайлаган Қонунчилик палатасининг дупутатлари  Ғ.Абдиев ва Н.Ризаевлар туманимиз ёшлари билан учрашиб уларга қонунчиликдаги янгиликларни тушунтиришди ва ўз навбатида ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

43-, 64-ва 124-мактаб ўқувчилари билан ўтказилган учрашув давомида уларни қийнаб турган муаммолар ва ушбу муаммоларни бартараф этиш чоралари белгилаб олинди.

Шунингдек, 64-мактаб ўқувчилари билан навоийхонлик тадбири бўлиб ўтди.

#Биласизми?

Пластик карта йўқолганда нима қилиш керак?

Тўлов картаси йўқолганда ёки ўғирланганда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш лозим.

Тўлов картаси банк томонидан қуйидаги ҳолларда блокланади:

- банк картаси эгасидан унинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақида ариза қабул қилинганда;

- ПИН-кодни кетма-кет 3 марта нотўғри терилганда;

2020 йилда Самарқанд шаҳрида қанча йўл таъмирланади?

Самарқанд шаҳридаги йўлларни таъмирлаш бўйича ҳар йили режа асосида қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, ўтган 2015-2018 йиллар давомида жами 110 километр йўл таъмирланди.

Биргина 2019 йилнинг ўзида эса 160 километр ички йўллар мукаммал ва жорий таъмирдан чиқди. Бу яхши кўрсаткич, албатта. Негаки, бир йиллик таъмир ишлари тўрт йил давомида амалга оширилган ишлардан анчагина салмоқли.

Сайёр қабул ўтказилади!

Жорий йилнинг 10 февраль куни соат 08-30 дан бошлаб, Гўзалкент қўрғонидаги 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида Пастдарғом тумани  аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилади.

Сизни қийнаётган муаммолар, таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Пастдарғом тумани, Гўзалкент қўрғони, Камолот кўчаси 2 - уй.

Мўлжал:  Гўзалкент қўрғонидаги Амфитеатр.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15