Вилоят ҳокими Э.Турдимов Самарқанд шаҳридаги Сиёбча маҳалласида бўлди.
08.02.2020 - 16:30Вилоят ҳокими Э.Турдимов Самарқанд шаҳридаги Сиёбча маҳалласида бўлди. Маҳалланинг Маҳмуд Қошғарий кўчаси 14-уйда яшовчи Сария Ибрагимова ва Ангор кўчаси 1-бурилиш, 12-уйда истиқомат қилувчи Зоя Ходжаеваларнинг сайёр қабулдаги мурожаатларини жойида ўрганди. Шунингдек, Ўзбекистон кўчаси 97-уйда яшовчи Светлана Гладскихнинг ҳам мурожаатини жойида ўрганди. Ўрганиш натижалари бўйича масъулларга зарурий кўрсатмалар берди.