Events

МУРОЖААТ ВА ИЖРО 

Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов ҳамда мутассади ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Жарқишлоқ махалласида яшовчи Исломова ГУзал Вилоят ҳокимининг ёшлар билан учрашувида қилган мурожаати юзасидан жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилиб, мурожаати ижобий ҳал этилди. 

Image_tadbir: 

“Саховат ва кўмак” тадбирлари  давом этмоқда 

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Ургут тумани ҳокимлиги ҳамда ташаббускор тадбиркор Каримов Раҳмон ҳомийлигида туманнинг тоғли худудида жойлашган Сойғус маҳалласида  яшовчи 30 нафар шакллантирилган рўйхат асосида ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқароларга 3000 кг  ун, 450 литр ўсимлик мойи, 1200 кг гуруч, 30 қоп сабзи, 30 қоп пиёз, 30 коп картошка маҳсулотлари эҳсон сифатида тарқатилди.

Эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзаётган саховатпеша инсонларга туман ҳокимлиги томонидан миннатдорчилик билдирамиз.

Image_tadbir: 

Туманимизнинг Вағашти маҳалласида Сайёр қабул бўлиб ўтди

Сайёр қабулда туман ҳокими Б.Жабборов, мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.

Сайёр қабул жараёнида аҳоли томонидан маҳалла ҳудудидаги симёғочларни алмаштириш, ичимлик сувини яхшилаш масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Қилинган мурожаатлар ечими юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.  

Image_tadbir: 

“СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ – 5000 ҚАДАМ”

Айни кунларда вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларида “Соғлом ҳаёт сари – 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш марафонлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 5 декабрь куни Эрта тонгдан “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида юриш марафони ўтказилди.

Марафонда Ургут тумани ҳокими Б.Жабборов, ҳоким ўринбосарлари, тумандаги ташкилотлар ходимлари ва соғлом турмуш тарзи тарафдори бўлган туманимизнинг спортсевар аҳолиси қатнашди.  

Image_tadbir: 

Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан “Тадбиркорлар қабули” ўтказилиб келинмоқда.  

Image_tadbir: 
2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15