Events

МУРОЖААТ ВА ИЖРО 

Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов ҳамда мутассади ташкилот раҳбарлари билан биргаликда 1-сектор худудига карашли Уроқбойжар махалласида яшовчи Расулова Нигора туман ҳокимининг қабулига қилган мурожаати юзасидан жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. 

Image_tadbir: 

Болаларни боғчага қамраб олиш кўрсаткичи ортмоқда 

Ургут туманидаги 6 та маҳаллаларда  оилавий мактабгача таълим ташкилотлари иш бошлади.

Мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш, таълим-тарбия бериш орқали болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш, болаларда халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида очилган ушбу МТТларга жами бўлиб 150 нафар МТТ ёшидаги болалар қамраб олинди.

Image_tadbir: 

Ташқи реклама воситаларининг қонунийлиги ўрганилди

Бугун туманимиздаги автомобиль йўл бўйида жойлашган бинолар, дўкон ва савдо расталарининг овқатланиш шохобчаларининг номланиши ва улардаги афишаларнинг “Давлат тили ҳақида”ги қонун талабларига мослиги ўрганилди.

Ўрганиш натижасида ёзувни ўзгартириш тўғрисида тадбиркорларга огоҳлантириш берилди.

Мамлакатимизда миллий тилимизнинг ривожи ва равнақи, давлат тили сифатида барча жабҳаларда мустаҳкам ўрин эгаллашига катта эътибор қаратилмоқда.  

Image_tadbir: 

Улуғ ватан уруши фахрийси: -Тинчлик қадрини бизлардан сўранг...

Бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга замин яратишда 2-жаҳон урушида қатнашиб, дуч келган дайди ўқдан ҳалок бўлиш хавфи ҳар қадамда таъқиб этсада, мардонавор курашган ота-боболармизнинг хизмати чексиз. “Тирик афсона”га айланиб улгурган боболаримизнинг ҳаётий сабоқлари, маслаҳат ва ўгитлари беихтиёр кишида шукроналик ҳисини жўшқинлантириб юборади.

Image_tadbir: 

ЁШЛАР ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Ургут тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокимлиги, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими, Халқ қабулхонаси, туман ИИО ФМБ, туман солиқ инспекцияси ва бошқа мутасаддилар билан биргаликда 98 нафар ёшлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15