Events

Деҳқонободда “SHIRINʼS DAY CARE” замонавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади

Ургут тумани 2-сектор ҳудудидаги “Деҳқонобод” маҳалласида “SHIRINʼS DAY CARE” нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда секторлар раҳбарлари иштирок этди.

Замонавий услубда бунёд этилган икки қаватли боғча Лойиҳа ташаббускори  Баратов Жамшид томонидан 150 ўринга мўлжалланган муассаса моддий-техник воситалар билан тўлиқ жиҳозланган, уни бунёд этишга  шахсий маблағи ҳисобидан жами 3 млрд. сўм маблағ сарфланди.

Image_tadbir: 

“URGUTTUMANGAZ” ГАЗ ТАЪМИНОТИ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ДЕПУТАТЛАРГА ҲИСОБОТ БЕРДИ

Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги эшитувда “Urguttumangaz” газ таъминоти бў

Image_tadbir: 

Туман ИИО ФМБ  бошлиғи Отабек Жалиловнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 1 октябрь куни, Ургут тумани ИИО ФМБ бошлиғи Отабек Жалиловнинг тасдиқланган режа асосида туманимизнинг Ватак маҳалласида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Қабул давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 54 та мурожаатлар келиб тушди, шундан 12 та мурожаат жойида ижобий хал этилди.

Image_tadbir: 

УСТОЗЛАРГА ЭҲТИРОМ

Туман ҳокимлиги мажлислар залида 1-октябрь-Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимлиги бўлими мутахассислари, туман халқ таълими бўлимига қарашли мактаблар ўқитувчилари, туман мактабгача таълим ташкилоти ходимлари иштирок этди.

Тадбирда туман ҳокими вазифасини вақтинчалик бажарувчи А.Туронов сўзга чиқиб, тўпланганларни байрам билан муборакбод этди.

Узоқ йиллар таълим соҳасида хизмат қилган устоз-мураббийларга эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлар топширилди. 

Image_tadbir: 
2015-2024 © Urgut tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM
95x15