Янгиликлар

Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Экспорт-кредит агентлиги ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномани тақдим этмоқда.

“Ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш” бўйича мактаб ўқувчилари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 23 январ куни тумандаги 31-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида, мухтарам Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббуси бўйича “Ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш”, яъни биринчи йўналиши бўйича мактаб ўқувчилари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.

Бугун Ургут тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Абдураҳмонов, Халқ қабулхонаси туман мудири А.Худойбердиев ва сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул давомида аҳоли томонидан кўмир олишда ёрдам, моддий ёрдам пули, уй-жой масаласи, сув масаласи, кадастр муаммоси, ички йўлларни таъмирлаш, янги иш ўринларини яратиш,  электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, соғлиғини тиклашда ёрдам сингари масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

“Тахтақорача” довони ёпилди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан Қашқадарё вилоятига ўтувчи, халқаро аҳамиятга эга М-39 “Алмати-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг “Тахтақорача” довонидан ўтган қисми (1120-1135 километр)да автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши 22 январь куни соат 11.00 да вақтинча тўхтатилди.

Самарқанд вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.

 

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15