Янгиликлар

Фуқаро мурожаати ҳамиша эътиборда.

Ургут туман Қуйи Тегана маҳалласида яшовчи фуқароларнинг маҳалла ҳудудидаги таъмирталаб аҳволга келиб қолган мавжуд трансформаторни янгилаб беришни сўраб  қилган мурожаати юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Мурожаатда кўрсатиб ўтган мавжуд трансформатор ҳақиқатдан ҳам истеъмолчиларнинг сони ортганлиги ва об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида кучли юклама билан ишлаши ва тез-тез носоз ҳолатга учраб туриши маълум бўлди.

Бир гуруҳ фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига йўллаган шикоят аризаси юзасидан Ургут туман ЙФУК қуйидагиларни маълум қилади:

Шикоят аризасида кўрсатиб ўтилган йўл Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р47 “Булунғур ш. — Ургут ш. — М39 автойўли‎” автомобиль йўлининг 37-52 км қисмларида мавжуд асфальтобетон қопламасининг юк кўтариш қобилиятини йўқотганлиги боис таъмир талаб аҳволга келиб қолган ҳамда ушбу йўлни таъмирлашни тендерда Самарқанд МЙФУК томонидан ютиб олинган.

Сайёр қабул – муаммолар ечимининг мақбул йўли

Мамлакатимизда халқ билан мулоқотнинг таъсирчан, самарали усули йўлга қўйилиб, инсон манфаатларини таъминлашга қаратилаётган эътибор уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда юксак самаралар бераётир. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари иштирокида жойларда ташкил этилаётган сайёр қабулларда аҳолини қийнаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда. Шундай тадбирлардан бири Ургут туманида бўлиб ўтди. 
 

Йўлга эътибор элга эътибор.

  Бирлик маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда шу маҳаллада яшовчи фуқаро Эсанов Сиддиқ махалладан ўтувчи Ургут Тайлоқ йўлини таъмирлаб беришни сўраб қилган мурожаати сектор раҳбари аралашуви билан туман ЙФУК ходимлари томонидан ижобий ҳал этилмоқда.

2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15