Events

Туманимизда 6 та мактабгача таълим ташкилотлари ўз иш фаолиятини бошлади

Жорий йилнинг 30 декабрь санасида туманимизнинг 6 та маҳаллаларида мактабгача таълим ташкилотлари ўз иш фаолиятини бошлади.

Мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш, таълим-тарбия бериш орқали болаларни мактаб таълимига сифатли тайёрлаш, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш, болаларда халқимизнинг юксак маънавияти ва инсонпарварлик анъаналарига садоқат туйғуларини шакллантириш мақсадида очилган ушбу МТТларга жами бўлиб 1361 нафар МТТ ёшидаги болалар қамраб олинди.

Image_tadbir: 

Намунали солиқ тўловчи – иқтисодий юксалишда муҳим куч!

Бугун Ургут тумани Давлат солиқ инспекциясида бир гуруҳ солиқ тўловчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

2020 йил халқимиз учун осон кечмади, карантин сабабли кўплаб солиқ тўловчилар сезиларли қийинчиликларни бошидан ўтказди. Шунга қарамасдан ўз фаолиятини қонуний кўрсатиб, давлат бюджетига солиқ ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўлаб, солиқ ҳисоботларини ўз вақтида тақдим қилган бир гуруҳ солиқ тўловчилар “инсофли солиқ тўловчи” номига эга бўлишди. 

Image_tadbir: 

Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан “Тадбиркорлар қабули” ўтказилиб келинмоқда.  

Image_tadbir: 

Болаларимиз ҳар томонлома соғлом ҳамда иродали бўлиб вояга етиши шарт

Баркамол авлодни вояга етказишнинг асосий воситаси сифатида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга -давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, бунинг натижасида болаларимиз ҳар томонлама соғлом ҳамда иродали бўлиб вояга етаётгани, хотин-қизлар саломатлиги мустаҳкамланаётгани айтиб ўтилганлиги боис Ургут туман прокурори Ш.Холмурзаев ташаббуси билан вояга етмаган қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ўтказилиб ғолибларга фахрий ёрлиқлар топширилди.  

Image_tadbir: 

Электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланишлар бартараф этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2020 йил 16 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ургут тумани хокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳи  электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланишлар ҳолатини аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб бормоқда.

Жорий йилнинг 24 декабрь куни туман ҳокими раҳбарлигида ишчи гуруҳи аъзолари  "Қайроқли" маҳалласи ҳудудида рейд тадбири ўтказди.

Текширув давомида маҳалла  ҳудудида жойлашган 13 та хонадонларда электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15