Events

“БИЗ ЖИНОЯТЧИЛИК ВА ЭКСТРИМИЗМГА ҚАРШИМИЗ” 

Давлатимиз раҳбарининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ургут туманида ҳам қатор амалий ишларга қўл урилмоқда.

Ургут тумани Етти уйлик маҳалласида спортнинг мини футбол тури бўйича финал ўйини ўтказилди. Бу турда Ғўс маҳалласида жойлашган маҳаллалардан таркиб топган 24 та жамоадан 2 та финалга чиқган жамоа куч синашди.

Ушбу жамоалардан Сойгузар маҳалласининг “SOY CITY” жамоаси финалда ғолибликни қўлга киритди.

Image_tadbir: 

Туманимиз марказини ободонлаштириш, йўл инфраструктурасини яхшилаш мақсадида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

Туманимиз марказини ободонлаштириш, йўл инфраструктурасини яхшилаш мақсадида бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

Айни пайтда  асфальтлаш ишлари туманимизнинг Бунёдкор ҳамда Мерганча маҳаллалари ҳудудида амалга ошириляпти.

Image_tadbir: 

АППАРАТ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ 

Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида аппарат йиғилиши бўлиб ўтди.

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

1.  "Ёшлар” ва “Аёллар" дафтарини шакллантириш бўйича қилинаётган ишлар.

2.   Мактабгача таълим ташкилотларида буржейка печларини алмаштириш ишларининг аҳволи.

3.   Қишки озиқ-овқат захирасини яратиш ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Image_tadbir: 

Қишлоқ хўжалиги масъуллари билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов бошчилигида бугун тумандаги Агрофирма ҳамда қишлоқ хўжалиги раҳбарлари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида агрофирма раҳбарларига ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш бугунги куннинг устувор вазифаларидан эканлиги тушунтирилди.

Бундан ташқари йиғилиш давомида фермер хўжаликларининг қарздорлигини ундириш масалалари ҳам муҳокама этилди. Ушбу қарздорликларнинг ундирилиши нафақа, пенсия, иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловларнинг ўз вақтида амалга ошишига ижобий таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Image_tadbir: 

8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун

Бугун ушбу сана муносабати билан туманимиздаги 149-умумтаълим мактаби фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган “Қомусимиз – бахтимиз!” номли тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда туман ҳокими Ботир Жабборов ва секторлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15